04:59 / 31.10.2015
6895

Самарқанд шаҳрида бир йилда нечта никоҳ ва ажрашишлар бўлиши аниқланди

Охирги йилларда никоҳ қуриш ва ажралишлар сони асосан 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган аҳолининг ўсиши билан боғлиқ бўлмоқда. Айнан шу ёшдагилар тоифасига қайд этилаётган никоҳ ва ажрашишларнинг энг катта улуши тўғри келади.

Самарқанд шаҳрида бугунги кунда тўртта ФҲДЁ (ЗАГС) ва битта никоҳ уйи фаолият юритади. Охирги икки йилдаги никоҳ қуриш коэффициентини аниқлаш мақсадида Самарқанд шаҳар никоҳ уйи мудираси Насиба Маматқуловага мурожаат қилинди. Унинг айтишича, 2014 ва 2015 йилларда никоҳ кўрсаткичлари орасидаги фарқ унчалик катта эмас. Статистик маълумотларга кўра никоҳ уйларида 2014 йилнинг дастлабки 9 ой ичида 2058 нафар ёш оила қайд қилинган, 2015 йилда эса бу кўрсаткич 2055 тани ташкил қилган. Самарқанд шаҳри бўйича ҳаммаси бўлиб эса 2014 йилнинг 9 ойида адлия бошқармалари томонидан 3528 нафар никоҳ қайд қилинган, 2015 йилда эса бу кўрсаткич 3205 тани ташкил қилган.  

Ажрашишлар коэффициентини аниқлаш учун Самарқанд шаҳри фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилинди. Статистик маълумотларга кўра, 2014 йилнинг дастлабки 9 ойида никоҳни бекор қилиш ҳақида 1340 та ариза тушган. Ариза берган жуфтликлардан 543 таси ажратиб юборилган, 226 таси ўз аризасини қайтиб олган, 72 та жуфтлик суд залида ярашган. 2014 йилнинг 9 ойлик ҳисоботига кўра шаҳар судига ажрашиш ҳақида 1260 та ариза тушган, 558 нафар оила Ўзбекистон фуқаролик-процессуал кодексининг 40 ва 41-моддасига кўра ажратиб юборилган, 165 нафар оила  ажрашиш ҳақидаги қароридан қайтган ва 91 та оила суд жараёнида ярашган. Статистик маълумотларга кўра, 2015 йилда ажрашиш коэффициенти анчагина камайган.  

Top