14:53 / 31.10.2015
4629

ТВ: Миср бош вазири йўловчи самолёти қулаган жойга йўл олди

Миср бош вазири Шариф Исмоил йўловчи самолёти қулаган жойга йўл олди. Бу ҳақда Миср телевидениеси хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Россия йўловчи самолёти Синай яримороли марказидаги Мисрнинг Ал-Ариша шаҳрида 100 километр масофадаги тоғли ҳудудга қулаб тушган. AFP хабарига кўра, айни пайтда ҳодиса ҳудудига етиб келган қутқарувчилар самолёт бўлаклари орасидан илк қурбонларни чиқариб олди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 31 октябрь куни Миср вақти билан 6:51 да (Тошкент вақти билан 9:51) Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Шарм аш-Шайх — Санкт-Петербург йўналиши бўйича 9268 рейсини амалга ошираётган Airbus-321 лайнери парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб радарлар экранидан йўқолди. Мазкур самолёт бортида 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган.

Top