Жаҳон | 15:15 / 31.10.2015
6650
2 дақиқада ўқилади

Хайрли тугаган авиаҳалокатлар

Немис фотографи Дитмар Экель самолётлар ҳалокатга учраган жойлардан фоторепортажлар тайёрлайди. Лекин у суратга туширган авиаҳалокатларнинг барчаси хайрли тугаган — қулаб тушган самолётлардаги инсонлар тирик қолишган.  

1. Статистикага кўра, самолёт қулаб тушганда йўловчиларнинг 78 фоиздан кўпроғи омон қолади.  

2. Бортда электр билан боғлиқ муаммо келиб чиқиши сабабли самолёт қулаб тушган. Ҳеч ким ҳалок бўлмаган, лекин 45 даража совуқда уч кун ёрдам кутишга тўғри келган. (1971 й., АҚШ)

3. “Bristol” қўниш пайтида муз остига кириб кетган. (1956 й., Канада)

4. Учувчи омон қолишига тўлқинлар ёрдам берган. (1947 й., АҚШ)

5. “В-24” ёнилғи тугаши натижасида ҳалокатга учраган. Бортдаги тўққиз кишининг барчаси омон қолган. (1993 й., Папуа-Янги Гвинея)

6. Ёнилғи тугаб қолиши оқибатида қулаб тушган “Curtiss C46 Commando” самолёти. (1977 й., Канада)

7. Ёнғин чиқиши натижасида авиаҳалокат содир бўлган. (1973 й., АҚШ)

8. Юкнинг меъёрдагидан кўплиги боис “Curtiss C46 Commando” самолёти қулаб тушган; барча тирик қолган. (1979 й., Канада)

9. Австралия ҳудуди. (санаси номаълум).

10. Ёнилғи тугаши сабабли “Cessna” самолёти қулаб тушган жой. (1963 й., АҚШ)

11. Учувчиларнинг хатоси оқибатида “Douglas R4D-8” самолёти ҳалокатга учраган. (1973 й., Исландия)

12. “Douglas DC3” улкан қор уюмига тушган. Бортдаги олти кишининг барчаси тирик қолган.  (1950 й., Канада)

13. “Douglas C-47” денгиз сатҳидан 2,5 км. баландликда ҳалокатга учраган. Бортдаги 10 нафар кишининг барчаси омон қолган. (2010 й., Канада)

14. Бу ҳаво кемасидан наркотик моддалар ташишда фойдаланилган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, самолётда бўлганларнинг бирортаси ҳам ҳалок бўлмаган. (2010 й., Мексика)

15. “Avro Shackleton Pelican” мажбуран қўнган жой. Бортда бўлган 19 кишининг барчаси тирик қолган. (1994 й., Ғарбий Саҳрои Кабир)

Манба: Xabardor.uz