Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:15 / 01.11.2015
3546
1 дақиқада ўқилади
«Аш-Шабаб» гуруҳи Сомалидаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
«Аш-Шабаб» жангарилари Сомали пойтахтидаги меҳмонхонада амалга оширилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.
"Сахафи меҳмонхонаси қамал қилинди. У ерда душманлар яшаётганди. Амалиёт давом этади", дейилади жангариларнинг баёнотида.
Бироз олдинроқ, ушбу ҳужум туфайли меҳмонхонадаги икки кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Полиция қурбонлар сони бундан кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш