Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:09 / 01.11.2015
7342
1 дақиқада ўқилади
Джон Керри: Бир неча соат Бишкекда
АҚШ давлат котиби Жон Керри Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига бир неча соатга ташриф буюрди. Бу вақт мобайнида у мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев ва ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди.


Жон Керри, шунингдек, АҚШнинг Бишкекдаги элчихонасининг янги биноси очилишида ҳам иштирок этди. Очилишга бағишланган маросимда у мазкур бино XXI асрнинг барча талабларига жавоб бериши ҳамда ҳамкорлик ва икки томонлама муносабатларнинг рамзи бўлишини таъкидлаб ўтди.


