14:31 / 01.11.2015
6314

ИШИД жангарилари Хомс провинциясидаги яна бир шаҳарни босиб олди

ИШИД жангарилари Сурия армияси билан бўлиб ўтган жанглардан сўнг Хомс провинцияси маъмурий марказидан жануброқдаги Махин шаҳрини ўз назорати остига олди, дея хабар бермоқда Reuters.
Агентлик маълумотларига кўра, мазкур шаҳар аҳолиси 2004 йилда қайта ҳисоб-қилинганида 11 минг нафарни ташкил этган.
Сурияда инсон ҳуқуқлари бўйича кузатув кенгаши эса Махиндаги жангдан сўнг ҳукумат қўшинлари томонидан 50 аскар ҳалок бўлгани, Дамашқ ва Хомсни боғлаб турувчи асосий йўлнинг 20 километри жангарилар назорати остига ўтганини маълум қилди.
Шунингдек, асосан христианлар яшайдиган Садад шаҳри яқинида ҳам жанглар бўлиб ўтди.

Top