Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда ҳалокатга учраган самолёт бортида 4 нафар украиналик бўлган
Мисрда ҳалокатга учраган Россиянинг Airbus 321 самолётида 4 нафар Украина фуқароси бўлган. Бу ҳақда «112 Украина» телеканали Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкиннинг маълумотига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.
“Одамларнинг ўлими – жуда азобли. Юртдошларингнинг ўлими эса икки баробар азобли. Самолёт бортида 4 нафар украиналик бўлган: В.Сачук, Л.Мовчанова, И.Усатова, К.Усатов”, деб айтди Павел Климкин.
Аввалроқ Украина бош вазири Арсений Яценюк Украина Ташқи ишлар вазирлигига Мисрда қулаган самлётда украиналиклар бор-йўқлигини текшириш вазифасини юклаган эди. Аввалроқ самолётда 3 нафар украиналик бўлгани ҳақида маълумот берилган.