10:25 / 01.11.2015
3150

Момақалдироқ ва тошқин оқибатида Техасда 5 киши ҳалок бўлди

Техасда юз берган момақалдироқ ва тошқин оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони 5 нафарга етди. Бу ҳақда Хьюстон шаҳри маъмурияти хабар бермоқда.
30 октябрь, жума куни икки нафар одамнинг ҳалок бўлганлиги маълум қилинган эди. Қолган уч нафар одамнинг жасади “тошқин натижасида сув билан қопланган вайроналар остидан олиб чиқилган”, деб маълум қилмоқда Хьюстон шаҳар маъмурияти вакили Майкл Уолтер.
АҚШ метеорология хизматининг хабар беришича, учта торнадо Бразория ва Харрис шаҳарларидаги аҳоли яшаш пунктларини қамраб олган. Табиий офат 30 та турар-жойни вайрон қилган.
Хьюстонда ноқулай келган оба-ҳаво сабаб бир қанча жамоатчилик транспортлари вақтинчалик тўхтатиб қўйилган.
"Кўплаб йўллар сув остида қолди, дарё ўз ўзангидан қирғоқларга тошиб чиқди ва шаҳарнинг аксари ҳудудларига ёйилди”, - деб маълумот берди АҚШ метеорология хизмати вакили Патрик Блад.

Top