15:28 / 01.11.2015
2557

Синдзо Абэ: Жанубий Корея ва ХХР билан ҳамкорликни кучайтириш лозим

Япония бош вазири Шинжзо Абэ 1 ноябрь куни Сеулда Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе, ХХР Давлат кенгаши раҳбари Ли Кэцян иштирокида бўлиб ўтган уч томонлама саммит чоғида давлатлар ўртасида барча йўналишларда музокаралар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

“Япония, Жанубий Корея ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик сари янги қадамни ташладик. Биз уч мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни истар эдик”, - дея япон бош вазири сўзларидан иқтибос келтирди Киодо агентлиги.

“Ҳар учала давлат - Япония, Жанубий Корея ва Хитой минтақада тинчлик ва тараққиёт учун юқори даражадаги жавобгарликни намойиш этишди. Биз энди давлатлар ўртасида барча йўналишларда музокаралар ва ҳамкорликни мустаҳкамлашимиз керак”, - дея қўшимча қилди Шиндзо Абэ.

1 ноябрь куни кечқурун Шиндзо Абэ, Пак Хин Хе ва Ли Кэцяннинг учрашув якунлари бўйича ҳамкорликдаги қарори қабул қилиниши кутилмоқда.

Top