18:09 / 01.11.2015
2590

Сомалидаги теракт қурбонлари сони 15 нафарга етди

"Аш-Шабоб" жангарилари томонидан Сомали пойтахти Могадишо шаҳридаги меҳмонхонага қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда DPA ахборот агентлиги хабар берган.

Охирги маълумотларда қурбонлар сони 12 нафар бўлгани айтилганди.

Агентлик маълумотига кўра, 1 ноябрга ўтар кечаси аввалига "Саҳафи" меҳмонхонаси дарвозасига келиб урилган машина портлаган, дарвоза очилгач, жангарилар гуруҳи ичкарига бостириб киришган ва ўт очишни бошлаган. Ҳалок бўлганлар орасида меҳмонхона хўжайини, меҳмонхонада яшаб турган бир неча сиёсатчи ва махсус хизмат вакиллари бор. Шунингдек, 20 нафардан ортиқ киши жароҳатланган.

Полиция вакили Абди Ҳассаннинг маълум қилишича, меҳмонхонага бостириб кирган жангарилар гуруҳи 6 кишидан иборат. Улар Сомали ҳарбийлари либосида ҳаракатланишган.

Top