15:09 / 01.11.2015
7469

Тошкентда Пушкин майдони пайдо бўлди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2015 йил, 14 октябрдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон пойтахтидаги бир қатор кўчаларга янги номлар берилди. Ушбу қарор матни Тошкент шаҳар ҳокимияти сайтига жойлаштирилган.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги А.Чехов кўчаси номи Фидокор кўчаси сифатида ўзгартирилади.

Яккасарой туманидаги сўнгги йилларда номсиз қолаётган собиқ Театр майдони, 2015 йил ёзида бу ерга рус шоири Пушкиннинг ҳайкали кўчирилгани муносабати билан, Пушкин майдонига айланди.

Бундан ташқари, бир қатор янги номсиз кўчалар, тор кўчалар ва берк кўчаларга ҳам ном берилди. Хусусан, Олмазор туманидаги «Хислат» маҳалласида Хислатобод кўчаси пайдо бўлган бўлса, Чилонзор туманидаги «Чўпонота» маҳалласидаги кўчага Иззаариқ деб ном берилди.

Top