06:39 / 01.11.2015
3081

Хитойда 18,9 млрд долларлик Хэнань-Хубэй-Чунцин юқори тезликдаги темир йўл магистрали қурила бошланди

31 октябрда Хитойда тантанали равишда Хэнань ва Хубэй вилоятларини боғловчи юқори тезликдаги темир йўл магистралининг биринчи қисми қурилиши бошланди. Синьхуа агентлигининг маълум қилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 120 млрд юанни (18,9 млрд долларни) ташкил қилади.

Қурилиш Хэнань вилоятидаги Пиндиншань шаҳрида бошланди. Магистралнинг умумий узунлиги 818 км ни ташкил қилади. У Хэнань вилояти маъмурий маркази ҳисобланган Чжэнчжоу шаҳрини Хубэй вилоятининг маъмурий маркази Чунцин шаҳри билан боғлайди.

Поезд ҳаракатларининг тезлиги 350 км/соатни ташкил қилади ва бу ҳозирда ушбу йўлга сарфланадиган 17 соатни 4 соатгача қисқартиришга имкон беради.

Top