10:13 / 01.11.2015
3294

Янги Зеландия регби бўйича 3 карра жаҳон чемпионига айланди

31 октябрь куни Лондон шаҳрида регби бўйича Жаҳон Кубоги ўз якунига етди.

Финал баҳсида Янги Зеландия ва Австралия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Лондондаги "Твикенхэм" стадионида ўтказилган финал ўйинида янги зеландияликларнинг 34-17 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.

Бу билан зеландияликлар уч карра жаҳон чемпионига айланишди. Бунгача Янги Зеландия терма жамоаси 1987 ва 2011 йилларда ҳам дунёнинг энг кучли регби терма жамоаси номини қўлга киритишган эди.

ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ – АВСТРАЛИЯ – 34:17 (16:3)

Янги Зеландия: уринишлар – Мильнер-Скаддер, Нону, Барретт, фойдаланиш – Картер (2), жарима зарбалари – Картер (4), дроп-гол – Картер.

Австралия: уринишлар – Покок, Куридрани, фойдаланиш – Фоли (2), жарима зарбалари – Фоли.

Сариқ карточка – Б.Смит (Янги Зеландия)

30 октябрь куни бронза медали учун кечган баҳсда Жанубий Африка Республикаси терма жамоаси Аргентинани 24:13 ҳисобида мағлубиятга учратиб, дунёнинг учинчи жамоасига айланганди.

Top