16:28 / 02.11.2015
5024

Бабаян терма жамоанинг КХДР ва Яманга қарши ўйинлари учун кенгайтирилган таркибга Ҳамдамов ва Ҳамробековни ҳам киритди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги икки учрашув учун кенгайтирилган таркибни маълум қилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Кенгайтирилган таркибдан 27 нафар футболчи ўрин олган. Жумладан бу сафарги йиғинларга «Бунёдкор» вингери Достонбек Ҳамдамов ва «Насаф» яримҳимоячиси Одилбек Ҳамробеков ҳам чақирилишган.

Шунингдек, йиғинга «Пахтакор» ҳимоячиси Камолиддин Тожиев, «Локомотив» ҳимоячиси Бобурбек Йўлдошевлар ҳам жалб қилинган. Баҳрайнга қарши учрашувда терма жамоага ёрдам бера олмаган Александр Гейнрих бу сафар яна терма жамоадан чақирув олган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи 6-тури доирасида Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида КХДРга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 18:00да старт олади. 7-турда эса Яманга қарши сафарда ўйин ўтказади.

Қуйида ушбу икки ўйин учун миллий терма жамоа мураббийлар штаби томонидан жалб этилган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар
1. Александр Лобанов 04.01.1986 “Пахтакор”
2. Элдор Суюнов 12.04.1991 “Насаф”
3. Игнатий Нестеров 20.06.1983 “Локомотив”

Ҳимоячилар
4. Даврон Хошимов 24.11.1992 “Пахтакор”
5. Егор Кримец 27.01.1992 “Пахтакор”
6. Анзур Исмоилов 21.04.1985 “Чангчун Ятай” (Хитой)
7. Ислом Тўхтахўжаев 30.10.1989 “Локомотив”
8. Камолиддин Тожиев 03.05.1983 “Пахтакор”
9. Виталий Денисов 23.02.1987 “Локомотив” (Россия)
10. Бобурбек Йўлдошев 08.04.1993 “Локомотив ”

Ярим ҳимоячилар
11. Одил Аҳмедов 25.11.1987 “Краснодар” (Россия)
12. Сервер Жепаров 03.10.1982 “Ульсан” (Жанубий Корея)
13. Азиз Ҳайдаров 08.07.1985 “Аш-Шабоб” (БАА)
14. Фозил Мусаев 02.01.1989 “Сепаҳон” (Эрон)
15. Сардор Рашидов 14.06.1991 “Ал-Жайиш”
16. Санжар Турсунов 29.12.1986 “Ворскла” (Украина)
17. Станислав Андреев 06.05.1988 “Пахтакор”
18. Жавоҳир Соҳибов 01.03.1995 “Пахтакор”
19. Жасур Ҳасанов 02.08.1983 “Локомотив”
20. Санжар Шоаҳмедов 23.09.1990 “Локомотив”
21. Достон Ҳамдамов 24.07.1996 “Бунёдкор”
22. Одилжон Ҳамробеков 13.02.1996 “Насаф”

Ҳужумчилар
23. Марат Бикмаев 01.01.1986 “Локомотив”
24. Игор Сергеев 30.04.1993 “Пахтакор”
25. Элдор Шомуродов 29.06.1995 “Бунёдкор”
26. Александр Гейнрих 06.10.1984 “Ўрдабоши” (Қозоғистон)
27. Илҳом Шомуродов 28.03.1984 “Насаф”

Top