20:16 / 02.11.2015
3619

De Telegraaf: Блинд ван Перси учун терма жамоа эшикларини ёпди

Евро-2016 саралашида муваффақиятсизликка учраган Голландия терма жамоаси бош мураббийи Данни Блинд бундан буён ҳужумчи Робин ван Персининг хизматларига эҳтиёж билдирмайди. У таркибда жиддий ўзгаришлар амалга оширишни бошлаган.

De Telegraaf нашрида ёзилишича, Блинд келгусида 32 ёшли ўйинчини терма жамоа таркибига жалб этиш ниятида эмас.

Робин ван Персига тегишли бўлган сардорлик боғичи Арьен Роббенга топширилган.

Маълумот учун, ван Перси Голландия терма жамоаси таркибида 101та ўйин ўтказган ва жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар (50та гол) ҳисобланади.

32 ёшли ван Перси айни вақтда "Фенербаҳче" жамоаси аъзоси ҳисобланади. Бироз олдинроқ, ушбу футболчига нисбатан "Барселона" жамоасидан қизиқишлар мавжудлиги айтилганди.

Top