12:34 / 02.11.2015
4719

Эстониялик дарвозабон фаолиятидаги сўнгги учрашувда қизил карточка олди

Эстония чемпионати вакили "Левадия" жамоаси дарвозабони Сергей Парейко "Флора" жамоасига қарши "Таллин дербиси" учрашувида қизил карточка олиб, майдонни жамоадошларидан анча олдин тарк этди.

delfi.ee нашри хабарига кўра, бу 38 ёшли дарвозабоннинг фаолиятидаги сўнгги ўйини эди.

Парейко ўйиннинг 43-дақиқасида жарима майдончаси ичида тўпга чиқиш вақтида қўпол ҳаракат қилишда айбланиб, майдондан четлатилган.

Шундан сўнг, ўйин ҳаками мезбонлар дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгиланган ва ҳисоб очилган. "Флора" иккинчи таймда яна бир гол уриб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шунингдек, бу мағлубият "Левада"нинг иккинчи ўринда қолиш имкониятларини пасайтирган, бу ўйиндан кейин турнир жадвалида "Флора" 84 очко билан биринчи, "Левадия" эса 73 очко билан иккинчи бўлиб турибди. Учинчи ўриндаги "Калью" жамоаси очколари сонини 70тага етказиб олган.

Қайд этилишича, 2011 йилдан буён "Флора" "Левада"ни мағлубиятга учрата олмаётган эди.

Top