20:30 / 02.11.2015
7243

KUN.UZ дайжести: 2 ноябрь, Ўзбекистон хабарлари

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 2 ноябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистон тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича дунё мамлакатлари ўнталигига кирди>>

Ўзбекистон 189 мамлакат ўртасида 87-ўринга кўтарилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошқариш бўйича етакчи давлатлар ўнлигига кирди. Сўнгги йилларда мамлакатимиз тадбиркорлик муҳитида 10 индикаторнинг 3таси бўйича ижобий ўзгаришлар қайд этилди. 

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарғиботи учун жавобгарлик жорий қилинади>>

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ТИВ делегацияси сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида қатнашиш учун Грузияга йўл олди>>

Ўзбекистон Республикаси ва Грузия ташқи ишлар вазирликлари делегациялари икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади.

“Ўзбекэнерго” АЖ Call-марказ хизматини ишга туширди>>

“Ўзбекэнерго” АЖ 2015 йил 2 ноябрдан Ўзбекистон энергия тизимининг Call-марказ хизмати ишга туширилганини эълон қилди. 

Наманганда “Ўзбекистон ислом ҳаракати” тарғиботчилари устидан суд якунланди>>

Наманган вилоят суди “Ўзбекистон ислом ҳаракати” экстремистик гуруҳининг 4 нафар аъзосининг ишини кўриб чиқишни якунлади. Бу ҳақда “Диёнат” газетаси хабар бермоқда.

Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги бош котиби Тошкентга келди>>

2 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга ташриф буюрган Италия Республикасининг Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги бош котиби Микеле Валенсизени қабул қилди.

Ўзбекистон дунёнинг равнақ топаётган давлатлари рейтингида 57-ўринни сақлаб қолди>>

Ўзбекистон Legatum Institute томонидан тузиб бориладиган дунёнинг фаровон давлатлари рейтингида 57-ўринни сақлаб қолди.

“Ўзбеккўмир” АЖ: Кўмир таъминотида муаммо бўлмайди>>

Ўзбекистон президентининг жорий йилнинг 7 июлдаги Республика иқтисодиёти ва ижтимоий тармоқларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш комплекс чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида Фарғона вилоятида ҳам куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

2015 йилнинг уч чорагида 45та янги йўловчи ташиш йўналиши очилди>>

Aвтомобиль ва дарё транспорти агентлигининг маълум қилишича, уларнинг деярли барчаси очиқ тендер савдолари орқали жойлаштирилди.

Ўзбекистонда 2016 йил учун иш вақти ҳисоблаб чиқилди>>

Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги иш жараёнида фойдаланиш учун йиллик иш вақти фонди ҳисоби бўйича тавсиялар ишлаб чиқди.

Навоийликлар 2015-2016 йил куз-қиш мавсумида табиий газ бўлмаслигидан огоҳлантирилди>>

Фейсбукдаги “Жамоатчилик назорати” гуруҳига фойдаланувчилардан бири Навоийда фуқароларга келган билдиришнома суратини жойлаштирди. 

ОАВ: Самарқанд шифохоналари қиш мавсумига тайёрми?>>

Самарқанд шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасаларини қиш совуқларга тайёрлаш бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ишлаб чиқиб, ҳокимият тасдиқлаган тадбирлар режаси деярли амалга ошириб бўлинди. 

Қашқадарёда айни пайтга қадар 40 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирага жамғарилди>>

Қашқадарё вилоятида қиш ва баҳор ойлари учун 8 минг 800 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жамғариш ва сақлаш “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг ҳудудий савдо базалари зиммасига юкланган.

Бекободда “ИШИД фитнаси” китоби тақдимоти бўлиб ўтди>>

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри ҳокимлигида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси масъул ходимлари, ёшлар, мутасадди ташкилолар вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди "Шайх Зайниддин" жоме масжиди матбуот хизмати.

Ўзбекистон вакиллари Доҳадаги енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 4та медални қўлга киритишди>>

Мусобақанинг сўнгги куни ўзбекистонлик паралимпия спортчилари енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 4х100м эстафета баҳсларида 43.71 натижа билан кумуш медални қўлга киритишди.

Top