10:01 / 02.11.2015
3356

ОАВ: Самарқанд шифохоналари қиш мавсумига тайёрми?

Самарқанд шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасаларини қиш совуқларга тайёрлаш бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ишлаб чиқиб, ҳокимият тасдиқлаган тадбирлар режаси деярли амалга ошириб бўлинди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳасан Муртазоев айтиб ўтди.

“34 муассасада эскирган 40 иситиш қозони алмаштирилди. Бугунги кунда 2 тиббий муассасада қозонларни алмаштириш ишлари давом этмоқда”, - унинг сўзларини келтиради “Самаркандский вестник” нашри.

Бундан ташқари, вилоят кўп ихтисосли тиббий марказ бош шифокорининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Воҳид Раҳимовнинг таъкидлашича, ҳавонинг кескин совуши муносабати билан бинолар индивидуал маиший печлар ва қозонлар ёрдамида иситилмоқда.

Шунга қарамай, маҳаллий журналистлар тиббий муассасаларнинг тайёргарлигига бироз шубҳа билан қарамоқда, негаки айрим шифохоналарда ҳамон иситиш тизими ишга тушмагани борасида хабарлар тарқалмоқда.

Top