18:59 / 02.11.2015
21603

Ўзбекистонда 2016 йил учун иш вақти ҳисоблаб чиқилди

Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги иш жараёнида фойдаланиш учун йиллик иш вақти фонди ҳисоби бўйича тавсиялар ишлаб чиқди.

Иш соатларини (иш вақтини) меъёрлаш қуйидаги тарзда аниқланади:

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида: 8 соатли иш куни ва 7 соатли байрам олди кунлари ҳисобга олинади;

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида: 7 соатли иш куни ва дам олишдан олдинги 5 соатли иш куни, шунингдек 6 соатли байрам олди кунлари (шанба кунига тўғри келса 4 соатли) ҳисобга олинади;

36 соатли иш ҳафтасида: 6 соатли иш куни ва 5 соатли байрам кунидан олдинги иш кунлари ҳисобга олинади.

БАЙРАМ КУНЛАРИ:

1 январь – Янги йил;

8 март – Хотин-қизлар куни;

21 март – Наврўз байрами;

9 май – Хотира ва қадрлаш куни;

6 июль* - Рўза-ҳайит (Ийд ал-Фитр);

1 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни;

12 сентябрь* - Қурбон-ҳайит (Ийд ал-Адҳа);

1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни;

8 декабрь – Конституция куни.

Кўрсатилган Рўза-ҳайит (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон-ҳайит (Ийд ал-Адҳа) кунлари бир кунга ўзгариши мумкин.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.

Top