Иқтисодиёт | 15:20 / 02.11.2015
5187
1 дақиқада ўқилади

Турк лираси сайловлар туфайли июлдан буён янги максимумни қайд қилди

Турк лирасининг долларга нисбатан курси июль ойидан буён янги максимумни қайд қилди. Бу ҳақда биржа сотувлари натижаларидан маълум бўлди.

Долларнинг лирага нисбатан курси якшанба куни ўтган сайлов пайтида эрталаб 2.7724 лира/доллардан 2.9151 лира/долларга кўтарилди.

Эрдўған сайлангани маълум бўлганидан сўнг курс тушиб, 2.7580 лира/долларни ташкил қилди. Бу 24 июлдан буён қайд қилинган минимумдир.