08:12 / 03.11.2015
1900

Чикагода 27 киши мактаб автобуси билан юз берган ЙТҲда жабрланди

Чикагода мактаб автобуси йўл четига чиқиб кетиб, темир йўл излари бўйидаги тепаликка бориб урилди, деб ёзмоқда Chicago Sun-Times нашри.

Бунинг оқибатида 27 киши жароҳат олди ва шифохоналарга олиб кетилди. Уларнинг аҳволлари нормал деб баҳоланмоқда.

Тезкор хизматлар воқеа сабабларини аниқлаштирмоқдалар.

Мактаб автобуслари хавфсизликнинг барча талаблари ҳисобга олинган ҳолда лойиҳаланди. Ўтган ҳафтада шундай автобуслардан бири енгил автомобиль билан тўқнашиб, ағаниши оқибатида йўловчилардан ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган эди.

Top