17:22 / 03.11.2015
2650

Покистонда самолёт шоссе таъмирталаблиги туфайли мажбурий қўнишни амалга оширди

Покистоннинг Аллама Иқбол халқаро аэропортига самолётнинг мажбурий қўнишни амалга ошириши натижасида 10 нафар йўловчи жароҳат олди. Бу ҳақда аэропорт маъмурияти маълумотига асосланиб, Dawn маҳаллий газетаси хабар бермоқда.

Карачи-Лаҳордан учган "Шаҳин эйр" авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти бортида 112 нафар йўловчи ҳамда 7 нафар экипаж аъзоси бўлган. Диспетчернинг маълумотига кўра, қўниш вақтида учувчи шоссенинг сифатсизлигидан шикоят қилган. Самолёт қўнгач, ғилдиракларидан биридаги шина йиртилиб кетган. Натижада самолёт ёнига ағдарилиб, катта тезликда ўчиш-қўниш йўлагида сирғалган.

Самолёт йўловчилари эвакуация қилинган. Жароҳат олган 10 киши эса шифохонага ётқизилган.

Top