12:11 / 03.11.2015
22064

Тошкентда Ўрта Осиёдаги энг катта китоб дўкони очилди

2 ноябрь куни Тошкентда, Мустақиллик кўчаси ёқасида “Китоб олами” номли янги китоб дўкони очилди. Шаҳар марказида, метро бекати яқинида жойлашган бу дўкон Ўрта Осиёнинг бу турдаги энг йирик муассасаси эканлиги айтилмоқда.

Дўконга кириш олдидаги витринага улкан монитор жойлаштирилган бўлиб, у орқали айни пайтда дўкон рекламаси намойиш этилмоқда.
Фойеда ҳам тўртта реклама экрани, шунингдек, махсус нашрлар жойлаштирилган шишали витриналар бор.

Дўконда Ўзбекистон нашриётларининг барча йўналишдаги китоблари тақдим этилган. Бу ердан болалар адабиёти, бадиий адабиёт намуналарини, илмий китобларни топиш мумкин. Шунингдек, Россия нашриётлари чоп этган кўплаб адабиётлар дўкон пештахталаридан ўрин олган.

Агар машҳур шоир Александр Файнберг тирик бўлганида, у шу йилнинг 2 ноябрида 76 ёшни қоралаган бўлар эди. Шу муносабат билан бўлса керак, дўкон ассортиментидан ажойиб шоирнинг янги тўплами ўрин олди.

Китоб залида дисклар ва электрон адабиётлар учун алоҳида стол ташкил қилинган. Зал охирида канцелярия моллари учун жой ажратилган.

Top