09:16 / 04.11.2015
3839

Бердимуҳамедов Керри билан учрашди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 3 ноябрь куни Ашхободда АҚШ давлат котиби Жон Керри билан учрашув ўтказди. Керрининг расмий сафари АҚШ дипломатияси раҳбариятининг ушбу мамлакатга 1992 йилдан буён биринчи ташрифи бўлди.
Учрашув чоғида Бердимуҳамедов икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг уч асосий йўналишини ажратиб кўрсатди: сиёсат, иқтисодиёт ва маданий-гуманитар соҳа.

Бундан ташқари, жорий йилда Туркманистоннинг нейтрал мақоми тан олинганлигига 20 йил тўлиши алоҳида таъкидланди. 12 декабрь куни Ашхободда “Доимий нейтралитет: тинчлик, хавфсизлик ва ривожланиш учун ҳамкорлик” номли халқаро конференция бўлиб ўтади. Вазиятдан фойдаланиб, Бердимуҳамедов АҚШ президенти Барак Обама ҳамда давлат котибини мамлакат пойтахтида ўтадиган форум ва байрам тадбирларига яна бир бора таклиф қилди.

Ўз навбатида, Жон Керри Бердимуҳаммедовга ва Туркманистон халқига илиқ қабул учун миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг кўпгина муҳим ижтимоий-сиёсий масалалар борасида фикр алмашилди.

Top