11:00 / 04.11.2015
2795

БМТ Россия ва Қирғизистонда фуқаросизликка қарши кураш олиб борилаётганини эътироф этди

БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича олий комиссари Антониу Гутерреш фуқаросизликка қарши курашда бошқа бир қатор давлатлар қаторида Россия ва Қирғизистон ҳукуматларининг ҳам хатти-ҳаракатларини эътироф этди.

Бош Ассамблеянинг 3-қўмитасидаги чиқишида у 2011 йилдан буён апатридлар (фуқаролиги йўқ шахслар) борасидаги конвенцияларга 50 давлат қўшилганини таъкидлади.
“Аммо муҳимроқ жиҳати шундаки, Кот-д’Ивуар, Қирғизистон, Малайзия, Россия Федерацияси ва Таиландда минглаб одамларнинг фуқаролигини тасдиқлаш борасидаги ишлар муваффақиятга олиб келди”, - деди Гутерреш.

Top