09:23 / 04.11.2015
1893

Индонезия ҳукумати вулқон фаоллашиши туфайли Бали оролидаги аэропортни ёпди

Индонезия ҳукумати сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган Бали оролида жойлашган халқаро аэропортни Ломбок оролида Ринжани вулқонида фаоллик кузатилаётгани туфайли ёпишга қарор қилди. Миллий метеорология хизматида маълум қилинишича, вулқон устида кул устуни пайдо бўлган.

Қайд этилишича, қўлланган чоралар, хусусан аэропортнинг ёпилиши 5 ноябргача амал қилади. Шундан кейинги ҳаракатлар воқеалар ривожига кўра белгиланади.

"Кул устуни янада юқори ўрлаши эҳтимоли бор", дейди таҳлилчи.

Шу йилнинг июлида Ява оролидаги вулқоннинг фаоллашуви туфайли Индонезиядаги кўплаб аэропортларда ҳаракат тўхтаб қолганди. Бали оролининг ўзида 1 ҳафта ичида 900дан ортиқ рейслар бекор қилинган.

Top