Жамият | 15:21 / 04.11.2015
2063
1 дақиқада ўқилади

Maersk Line компанияси 4 минг ходимини ишдан бўшатади

Даниянинг AP Moller-Maersk конгломерати денгиз орқали йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи Maersk Line бўлинмасининг 4 минг нафар ходими 2017 йил охирига қадар ишдан бўшатилишини маълум қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.

Юк контейнерларини етказиб бериш бўйича дунёдаги энг йирик компания бўлмиш Maersk Line бозор шароитларининг номувофиқлиги туфайли харажатларини қисқартирмоқчи.

Компания раҳбарияти янги автоматлаштирилган бошқарув тизимларини жорий қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнлари дигитализацияси йўли билан меҳнат самарадорлигини оширмоқчи. Бу чоралар персонал миқдорини 23 минг кишидан 19 минг кишига қисқартириш имконини беради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш