Жаҳон | 18:24 / 04.11.2015
3394
1 дақиқада ўқилади

Мальдивда миллий тинчликка таҳдид туфайли фавқулодда ҳолат жорий қилинди

Мальдив ҳукумати мамлакат тинчлигига раҳна солаётган кучлар туфайли фавқулодда ҳолат жорий қилди.

Рейтер нашрининг ёзишича, бунга мамлакат президенти Абдулла Ямин Саудия Арабистонидан ҳаж маросимини адо этиб қайтаётганида унинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, фавқулодда ҳолат 30 кун давомида амалда бўлади.

Мальдив ИИВ фавқулодда вазият ҳақидаги хабарни тасдиқлаган.