11:10 / 04.11.2015
2838

Мексикалик муҳожирлар сентябрда АҚШдан 2 млрд долларлик ўтказмалар амалга оширишди

АҚШда ишлаётган мексикалик меҳнат муҳожирлари жорий йилнинг сентябрь ойи мобайнида ўз юртларига 2.06 млрд доллар юборишди. Бу ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 4.82 фоизга кўпроқдир.

Мексика банкининг хабар беришича, январдан сентябрга қадар мамлакатга 18.62 млрд долларлик ўтказмалар амалга оширилган бўлиб, бу ўтган йил шу даврига нисбатан 5.8 фоизга кўпроқдир.

Мексикалик муҳожирлар ўрта миқдорда бир мартада 290 долларлик ўтказмани амалга оширишади. Йил бошидан буён Мексика песоси долларга нисбатан 15 фоизга тушиб кетди. Шунга қарамай, АҚШдан амалга ошириладиган ўтказмалар Мексика иқтисодиётининг энг муҳим даромад манбаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Top