18:13 / 04.11.2015
1845

Ўзбекистон ТИВда Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгаши ҳамраиси қабул қилинди

2015 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Барбара Логан Ҳейни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Вазир Барбара Логан Ҳейни Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон—Британия кенгаши ҳамраиси этиб тайинланганлиги билан табриклади. Ушбу кенгаш икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни фаоллаштириш ва кенгайтиришнинг самарали механизмларидан бири ҳисобланади.

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган суҳбат чоғида давлатлараро мулоқотнинг изчил ривожланиши нуқтаи назаридан Ўзбекистон ва Буюк Британия ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари ҳамда 5 ноябрь куни Тошкент шаҳрида очилаётган Халқаро инвестиция форуми ишида нуфузли Британия делегацияси иштирокининг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Буюк Британия элчиси Кристофер Алан иштирокидаги учрашув давомида халқаро кун тартибнинг баъзи масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Top