17:27 / 04.11.2015
4494

Путин ва Эрдўған Сурия масаласини муҳокама қилишди

Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбат қурди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Суҳбат давомида томонлар рус-турк ҳамкорлиги, икки томонлама олий даражадаги ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

«Путин ва Эрдўған Суриядаги вазият борасида ҳам фикр алмашишди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, Владимир Путин Эрдўғанни Туркияда 1 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда Адолат ва тараққиёт партияси ғалаба қозонгани билан қутлади. Ўз навбатида Туркия раҳбари Мисрда қулаган рус самолёти бўйича ҳамдардлик билдириб ўтди.

Top