Жамият | 15:48 / 04.11.2015
3217
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон парламенти спикери этиб Асилбек Жээнбеков сайланди

4 ноябрь куни Қирғизистон парламенти спикери этиб Асилбек Жээнбеков сайланди. Бу ҳақдаги қарор депутатлар томонидан навбатдаги йиғилишда қабул қилинди.

“Жээнбеков номзодига 114 депутат овоз берди, 4 киши қарши чиқди”, - деди ҳисоб-китоб комиссияси вакиллари.
Жээнбеков номзоди парламентда кўпчиликни ташкил этувчи фракциялар коалицияси томонидан кўрсатилди.