Спорт | 10:04 / 04.11.2015
3917
1 дақиқада ўқилади

«Реал» ЕЧЛда мағлубиятсиз ўйинлар ўтказиш бўйича «Барселона»нинг рекордини янгилади

"Реал" жамоаси 3 ноябрь куни ЕЧЛ ўйинида "ПСЖ"ни мағлубиятга учратди (1:0).

Шу тариқа Мадрид клуби Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида кетма-кет 19та ўйинда мағлубиятга учрамаган ягона жамоага айланди.

Бундан аввал бу кўрсаткич "Барселона"га (ноябрь 2009 йил - октябрь 2012 йил) тегишли эди.