Жаҳон | 14:13 / 04.11.2015
4982
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг “Вице-адмирал Кулаков” ҳарбий кемаси Ўрта Ер денгизига кирди

Россия Шимолий флотининг “Вице-адмирал Кулаков” ҳарбий кемаси Ўрта Ер денгизига кирди. Бу ҳақда флот матбуот котиби капитан Вадим Серга хабар берди.
“Шимолий флотнинг қайиқларга қарши “Вице-адмирал Кулаков” катта ҳарбий кемаси Гибралтар бўғозининг энг тор жойидан ўтишни тугатди Ўрта Ер денгизига кирди”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Серганинг таъкидлашича, кемада Халқ бирлиги куни муносабати билан тантаналар уюштирилган, шунингдек, экипаж аъзолари билан Минин ва Пожарский бошчилигидаги халқ кўнгиллилари тарихи юзасидан дарс машғулотлари ўтказилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш