18:38 / 04.11.2015
2509

The Independent: Клопп Жеррардни "Ливерпуль"га қайтармоқчи

Айни вақтда "Лос-Анжелес Гэлакси" жамоаси аъзоси ҳисобланган Стивен Жеррард "Ливерпуль"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатган.

Манбада ёзилишича, мерсисайдликларнинг янги мураббийи Юрген Клопп футболчи билан бир неча марта шу масала хусусида телефон орқали гаплашган. Клоппнинг фикрича, Жеррард ўз тажрибаси орқали жамоага катта фойда бериши мумкин.

Қайд этилишича, Клопп ва Жеррарднинг суҳбатлари футболчининг 15 январгача "Ливерпуль" таркибида бўлишини назарда тутади. Айни вақтда МЛС жамоалари танаффусга чиқишгани туфайли бўш бўлган футболчи "Ливерпуль" сафида яна ўйинларда қатнашиши мумкин.

Америкаликлар футболчини ижарага беришни истамаяпти.

Клопп ва Жеррард кейинги ҳафтада ўзаро учрашиши кутилмоқда.

Top