09:35 / 05.11.2015
4876

АҚШ, Исроил, Грузия ва Украина БМТда Россиянинг фазода қуролланишни тақиқлаш ташаббусига қарши овоз берди

АҚШ, Исроил, Грузия ва Украина БМТда Россиянинг фазода қуролланишни тақиқлаш ташаббусига қарши овоз берди, деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги.

Резолюция Бош Ассамблея муҳокамасига Россия томонидан киритилган эди. Унинг ҳаммуаллифлари 25 давлат, шу жумладан, Беларусь, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Сурия ва бошқалар бўлган эди.

122 давлат ҳужжатни ёқлаб чиққани айтилмоқда.
Ҳужжат коинотда қуролланиш пойгасининг келиб чиқишига йўл қўймасликни назарда тутади. Унинг асосий ҳолати фазодаги инфраструктураларга қурол-яроғларни жойлаштирмасликдир.

Top