17:15 / 05.11.2015
4718

Атамбаев миллий хавфсизлик қўмитаси ва бош штаб раҳбариятини ўзгартирди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев миллий хавфсизлик қўмитаси ва бош штаб раҳбарларини ўзгартирди. Бу ҳақда президенти девони ахборот сиёсати бўлими хабар берди.

Фармонлар бугун, 5 ноябрь куни имзоланди.
Қўмита раиси этиб Абдил Сегизбоев тайинланди. Илгари у президентнинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб турган эди, 2014 йил августидан бошлаб эса миллий хавфсизлик давлат қўмитаси таҳлил бўлими директори сифатида иш бошлаган эди.

Қуролли кучлар бош штаби раҳбари Асанбек Алимқўжаев лавозимидан озод қилиниб, унинг ўрнига ўринбосари Жонибек Қапаров тайинланди.
Бундан ташқари, янги тузилган мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитаси раҳбари этиб бош штаб раҳбари ўринбосари Марат Кенжисариев тайинланди.

Top