Жаҳон | 12:17 / 05.11.2015
9761
1 дақиқада ўқилади

National: Россия ҳаво кучлари Суриядаги вазиятни ўзгартира олмайди

Россия самолётлари Сурияда 1.6 мингдан ортиқ ҳарбий парвозларни амалга оширди, аммо улар минтақадаги вазиятни кескин ўзгартира олмайди, деб ёзади The National нашри.

“Руҳий таъсир ҳарбий таъсирдан кучлироқдир. Ерда минимал ўзгаришлар содир бўлди, бу Асадга маълум даражада айрим вилоятлардаги ўрнини мустаҳкамлашга ёрдам берди, лекин бу вилоятларни у олдиндан назорат остида ушлаб турган эди”, - деди халқаро ва стратегик муносабатлар тадқиқотлари маркази директори Карим Битар.

Мақола муаллифининг фикрича, Россиянинг аралашуви вазиятни кескин ўзгартира олмайди, негаки Сурия ҳукумати ва иттифоқчиларининг кучлари ва ресурслари деярли тугаб бўлди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш