17:06 / 05.11.2015
3248

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ўзаро юк транзити шартлари яхшиланди

"Казахстан темир жолы" раҳбари Аскар Мамин МДҲга аъзо мамлакатлар Темир йўл транспорти кенгашининг 63-мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

4 ноябрь куни "Казахстан темир жолы" компанияси президенти Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ўтказилган учрашувда қатнашиб, транзит юк ўтказув шартларини яхшилашга келишиб олишди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.

“Келажакда транзит юк ташиш шартларини яхшилаш борасида ўзаро мафаатли ҳамкорлик ҳақида келишиб олинди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Икки мамлакат вакиллари савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация масалалари бўйича ҳамкорлик масаларини ҳам муҳокама қилишган.

Top