15:42 / 05.11.2015
2482

Погребняк автомобилни маст ҳолда бошқарганида қўлга тушди

Москванинг "Динамо" жамоаси ҳужумчиси Павел Погребняк автомобилини маст ҳолатда бошқаргани учун полиция томонидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда "Моска" янгиликлар агентлиги хабар тарқатган.

"3 ноябрь куни Рябинский 1-кўчасида "Мерседес" автомобили тўхтатилган. Бу машина футболчи Павел Погребняк томонидан бошқарилган.

Бу вазиятда Погребняк ҳушёрлик тестидан ўта олмаган. Унда 0,44 промилле алкагол моддаси аниқланган", дейилади хабарда.

Айни вақтда ушбу ҳодиса юзасидан судга юбориш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда. Суд Погребнякин ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиши ва жиддий жарима жазоси қўллаши мумкин.

Маълумот учун, Погребняк бир неча йил давомида хориж жамоаларида тўп сургач, ёзги трансферлар вақтида Англиянинг "Рединг" жамоасидан "Динамо" сафига келиб қўшилганди.

Top