16:46 / 05.11.2015
3755

Покистон Ислом Республикаси президенти Ўзбекистон элчисини қабул қилди

3 ноябрь куни Ўзбекистон фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сидиқов Покистон раҳбарининг Исломободдаги “Айвони Садр” расмий қароргоҳида Покистон Ислом Республикаси президенти Мамнун Ҳусайнга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Покистон президенти Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорлик, аввало икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация алоқаларини кенгайтириш масалаларини чуқурлаштириш истиқболларига тўхталиб ўтди.

Покистон раҳбари икки томонлама парламентлараро ва ижтимоий-маданий алоқаларни мустаҳкамлашга, шунингдек, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам қизиқиш билдирди.

Top