00:51 / 05.11.2015
2969

Покистонда қулаб тушган бино остида 150 нафар киши қолиб кетди

Покистондаги завод биносининг қулаши натижасида унинг остида 150 нафар киши қолиб кетди, деб хабар бермоқда Reuters.

Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 18 нафарни ташкил этмоқда.
Бино мамлакат шарқида жойлашган Лахор шаҳрида жойлашган эди.
Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб боришмоқда. Айни дамда вайроналар остидан 40 нафар кишини қутқаришга эришилган.

Аввалроқ вайроналар остида ўнлаб инсон қолиб кетгани, улардан 10 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Top