12:10 / 05.11.2015
4914

Темир Сариев Қирғизистон ҳукуматига раҳбар бўлиб қолди

Қирғизистон парламенти овоз бериш якунларига кўра яна Темир Сариевни бош вазир деб сайлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда. Сариев номзодига 120 депутатнинг 118 нафари овоз берди.

Парламент, шунингдек, ҳукуматнинг янги структураси ва таркибини маъқуллади.
Янги меъёрга кўра, эски 15 вазирликдан 12таси сақланиб қолди. Мудофаа идораси вазирлик мақомидан маҳрум бўлиб, мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитасига айлантирилди.

Меҳнат, миграция ва ёшлар вазирлиги миграция ва бандлик хизматига айлантирилди. Бундан ташқари, куч блоки билан ишловчи бош вазир ўринбосари лавозими бекор қилинди.

Top