16:16 / 05.11.2015
3510

Хитой жанубидаги шаҳар ҳокими ўзини дарёга ғарқ қилди

Хитойнинг Гуанси-Чжуан мухтор туманидаги 3 млн аҳолига эга Лючжоу шаҳри ҳокими Сяо Вэньсунь ўзини дарёга ташлаб, чўкиб кетди. Бу ҳақда 5 ноябрь куни маҳаллий матбуотда хабар қилинди.

Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан соат 21:40да полицияга номаълум эркак қирғоқбўйи панжарасидан сакраб ўтиб, ўзини сувга ташлагани хабар қилинди. Ярим соатдан сўнг қутқарувчилар унинг танасини қуруқликка олиб чиқишди. Текширувда аниқланишича, бу шаҳар ҳокими экан.

Айни пайтда полиция бу хатти-ҳаракатларнинг мотивларини ўрнатишга уринмоқда.
Сяо Вэньсунь 2013 йил февралидан буён шаҳарни бошқариб келаётган эди.

Top