АҚШ қимматбаҳо қоғозлар ва биржа бўйича комиссияси ёлғон твитлар орқали иккита компания акцияларини сотишга ҳаракат қилган қаллоб-аккаунт эгаси бўйича қидирув ишларини бошлади, дея хабар бермоқда «Интерфакс» нашри.
Алан Крейг исмли шахс Твиттер ижтимоий тармоғида Muddy Waters Research ва Citron Research компанияларининг фейк-аккаунтларини очиб, у ердан Audience ва Sarepta Therapeutics компаниялари ҳақида ёлғон хабарларни ёзиб борган.
Натижада мазкур компанияларнинг қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги акциялари сезиларли равишда тушиб кетган. Инвестор сезиларли даражада молиявий зарар кўришган.