Иқтисодиёт | 14:32 / 06.11.2015
8098
2 дақиқада ўқилади

Эксперт: доллар Қозоғистонда 400 тангага етади

Қозоғистондаги молиявий вазият янада ёмонлашиб, миллий валютанинг долларга нисбатан курси кўтарилишда давом этиши мумкин. Экспертлар яқин орада 1 доллар 400 тангага кўтарилишини кутмоқда. Бу ҳақда иқтисодчи Мақсат Серали айтиб ўтди.

“Доллар ўсишига келсак, ўсишнинг ҳам маълум чегараси бор, - деди у AlmatyNews портали билан суҳбатда. – Агар Миллий банк тангани қўллаб-қувватлашга пул ажратаётган бўлса, бу биз ўша чегарага етиб бормадик ва доллар ўсишда давом этади дегани”.

“Долларнинг бозор қиймати 300 тангадан ошиқ, бу шубҳасиз, - сўзида давом этди мутахассис. – Шу боис доллар 300дан ошиб кетиши башорат қилинмоқда. Қабул қилса бўладиган нарх коридори – 360-400 танга. Бошқа масала шундаки, 380-400 тангалик курсни ушлаб турса бўладими? Ва қанча муддат? Бир йилми? Икки йилми? Афсуски, бу саволларга ҳозирча жавоб йўқ, негаки биз халқаро иқтисодий вазиятни ва нефть нархини бошқара олмаймиз”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш