15:06 / 06.11.2015
4734

Криштиану Роналду: Мен учун пул муҳим бўлганида, «Манчестер Сити»га эмас, Қатарга кетардим

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Манчестер Сити"га ўтиши эҳтимолари ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.

"30 ёшга кирганим туфайли мен учун пул муҳим бўлиб қолди, деб ўйлайсизми? Мен бундай ҳисобламайман.

Агар молиявий жиҳатдан фойдали таклиф тушиб қолса, уни рад этиш мен учун муаммо бўлмайди.

Умуман, пул ҳақида гапирадиган бўлсак, яхшиси Қатарга кетган бўлардим. Чунки уларда пул "Манчестер Сити"дагидан ҳам кўпроқ.

Бу ерда гап пулда эмас. Гап иштиёқда", - дейди Роналду.

Қайд этиш керакки, шу кунларда футболчи ўзининг жамоадаги ўрнидан норози эканлиги ва шу вақтда унинг хизматларига бошқа гранд жамоалар, хусусан "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "ПСЖ" каби жамоалардан қизиқиш мавжудлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган.

Top