10:35 / 06.11.2015
5350

LG смартфонларининг янги линейкаси қулай нархларда ва ёқимли совғалар билан

Премиум-класс элементлари LG компаниясидан махсус таклифларда
LG Electronics компанияси қулай нарҳ,топ функционаллик ва ғаройиб дизайн – бир-бирини инкор этмайдиган тушунчалар эканлигини яна бир бора исботлади. Бренд моделлари функционалига лойиқ бўлган, ўрта нарх категориясидаги смартфонлар категориясини бирваракайига уч телефон - – LG Magna, Spirit ва Leon тўлдирди.


Янги смартфонларнинг асосий афзалликларидан бири - In-Cell Touch технологиясидаги катта экран ва аъло даражадаги графикадир. Замонавий телефонлар дисплейи билан таққосланганда, LG янгиликларида унинг тахминан учдан бир қисмига ингичка эканлигини кўрамиз, бу эса биринчидан, тасвирларнинг идеал даражадаги сифати, иккинчидан, босишларга дарҳол жавоб қайтариш демакдир. Сиз ҳар бир босишдан сўнг илованинг очилишига 300 миллисекунд кетказмайсиз. In-Cell Touch технологияси туфайли ҳисобланган сониялар улуши йил давомида камида 3-4 соатлик шахсий вақтингизни тежайди.

Тежалган вақтни дўстлар билан ўтказиш ва селфи-марафон ўтказишни истайсизми? Бу оддий смартфонлар эмас, сизнинг шахсий сураткашингиздир. Оригинал селфилар учун керакли ягона нарса – бироз тасаввур. Олд камерага кафтингизни кўрсатинг, уни муштга айлантиринг ва уч сониядаёқ катта ҳажмли ракурс, тасвир сифати ва ранглар жилосидан баҳра олинг.

Кўп ҳолларда арзон смартфонлар ёрдамида олинган тасвирлар ёрқин ва аниқ бўлмайди, тасвирга тушириш учун эса бир неча ортиқча ҳаракатлар талаб этилади. Magna, Spirit ва Leon моделлари биринчидан юқори кенгайтмали матрицага эга бўлган камера билан жиҳозланган бўлиб, иккинчидан бир босишда суратга олиш туфайли, юқори сифатли тасвирларни амалга ошириш имконини беради. Экранга тегишнинг ўзи кифоя, қолганини камеранинг ўзи бажаради.


Нарҳ диапозони ҳисобга олинса, модделар ҳақиқатан ҳам бетакрор, чунки қиммат бўлмаган нарҳга сиз нафақат ўзига хос смартфон, балки LG компаниясидан кафолатланган совғага ҳам эга бўласиз. Тошкент шаҳрида 30 ноябрга қадар “LG сартфонини сотиб ол ва korzinka.uz супермаркети тармоқларида харид учун сертификатга эга бўл” акцияси ўтказилмоқда. «Fleshka» ва «NEXT савдо марказлари ҳудудида ушбу икки баробар ёқимли тадбир иштирокчиси бўлиш мумкин. Ўзбекистоннинг 18 ёшдан ошган фуқароларига акцияда иштирок этишларига рухсат берилади. Батафсил маълумотлар билан www.LGblog.uz. сайтида танишишингиз мумкин. Ҳеч ким совғасиз қолмайди! 

Реклама хуқуқи асосида.

Top