22:32 / 06.11.2015
3009

Непалда машҳур актёр Бенедикт Камбербэтч ижросида янги блокбастер суратга олинади

Бутун дунёга машҳур бўлган индуизм эҳромлар мажмуи — Пашупатинатх манзараларини Америка комикси асосида суратга олинган Доктор Стрэнж ҳақидаги фильмда томоша қилиш мумкин. Фильмни суратга олиш ишлари айни кунларда Непал пойтахтида старт олган. Бу ҳақда The Kathmandu Post газетаси хабар бермоқда.

Намойиши кейинги йилнинг кузида мўлжалланган бўлажак фильм ҳисоб бўйича Марвел-студионинг суперқаҳрамонлар тўғрисидаги комикслар асосида ишлаган ўн тўртинчи картинаси ҳисобланади. Фильмдаги бош қаҳрамон образини Буюк британиялик машҳур актёр Бенедикт Камбербэтч гавдалантирган.

Бенедикт Камбербэтч инглиз детектив сериали — Шерлок Холмсда бош ролни ижро этганидан сўнг, анчайин танилиб кетди. Унинг ижодий фаолиятида машҳур WikiLeaks сайти ташкил этилиши ҳақида суратга олинган Жулиан Ассанж роли, Чарльз Дарвин ҳақида суратга туширилган “Ибтидо” картинаси қаҳрамони Жозеф Гукер образларини кўриш мумкин.

Top