08:53 / 06.11.2015
4102

ОЧЛ-2016. «Плеф-офф» босқичининг барча иштирокчилари номи маълум бўлди

Олий лига 29-туридан сўнг Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 2015 йилги Ўзбекистон чемпионатида 4-ўринни эгаллаши аниқ бўлиб улгурди.

Шу тариқа, 2016 йилги Осиё Чемпионлар лигасининг ғарб минтақаси “плей-офф” босқичида иштирок этадиган барча 15та жамоа номи маълум бўлиб улгурди. Булар:

1.Ал-Иттиҳод” (Жидда, Саудия Арабистони)
2.“Нафт” (Теҳрон, Эрон)
3.“Бунёдкор” (Тошкент, Ўзбекистон)
4.“Ал-Жазира” (Абу-Даби, БАА)
5.“Ал-Шабаб” (Дубай, БАА)
6.“Ал-Садд” (Доҳа, Қатар)
7.“Ал-Жаиш” (Доҳа, Қатар)
8.“Нафт Ал-Васат” (Нажаф, Ироқ)
9.“Ал-Қува Ал-Жавия” (Боғдод, Ироқ)
10.“Ал-Қувайт” (Ал-Қувайт, Қувайт)
11.“Ал-Виҳдат” (Амман, Иордания)
12.“Ал-Оруба” (Сур, Уммон)
13.“Ал-Муҳаррақ” (Муҳаррақ, Бахрайн)
14.“Ал-Аҳад” (Байрут, Ливан)
15.“Ал-Жайиш” (Дамашқ, Сурия)

2016 йилги Осиё Чемпионлар лигаси “плей-офф” босқичи худди ўтган йилдаги каби учта босқичдан иборат бўлади. Дастлабки босқич 27 январь куни ўтказилади ва унда олтита жамоа иштирок этиб, учта ғолиб жамоа номига ойдинлик киритишади. Шундан сўнг, иккинчи босқичда иштирок этадиган бешта жамоага биринчи босқичнинг учта ғолиб қўшилиб, тўртта жуфтликни ташкил этишади. Шу тариқа, яна тўрта жамоа саралаб олинади. Бу ўйинлар 2 февраль куни бўлиб ўтади. Ва ниҳоят “плей-офф”нинг якуний, учинчи босқичида иккинчи босқичдан муваффақиятли ўтган тўртта жамоа ОФК рейтинггида нуфузи баландроқ бўлган мамлакатлар клублари билан рўбарў келади. Аниқроғи, Ал-Иттиҳод” (Жидда, Саудия Арабистони), “Нафт” (Теҳрон, Эрон), “Бунёдкор” (Тошкент, Ўзбекистон) ва “Ал-Жазира” (Абу-Даби, БАА) клублари якуний, учинчи босқичдан курашга қўшилишиб, иккинчи босқичдан мувафақиятли ўтган тўртта жамоани қабул қилади.

Гуруҳ босқичига йўлланма берувчи учинчи босқич баҳслари 9 февраль санасига белгиланган. Гуруҳ ўйинлари 23-24 февралдан бошланади.

Манба: www.fcbunyodkor.com

Top